1-апрелга қадар вилоятимизда камида 5 та микромарказ ишга туширилади
Маҳалладаги ишсиз аҳолини даромадли қилиш мақсадида 1 мингта маҳаллага хизмат кўрсатувчи 300 та микромарказ ташкил этиш дастури бошланган.
Давлат раҳбари 1-апрелга қадар ҳар бир вилоятда камида 5 тадан микромарказни ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.
Жорий йилда Ғиждувон, Булоқбоши, Зангиота, Фарғона туманлари, Қўқон, Марғилон, Урганч шаҳарларида камида 20 тадан шундай марказларни ташкил қилиш топширилди.
Умуман, 2023-йилда яна 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш вазифаси қўйилди.