«Telegram» канал

Ўзбекистонда аҳолиси сони энг кўп бўлган шаҳар маълум қилинди

15:40, 25.01.23
6 130

Доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган ҳудудлар тўғрисида маълумот берилди

2023 йилнинг 1 январ ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 36 миллион 24,9 минг кишини ташкил этган. Шундан энг кўп аҳолига эга шаҳар Наманган бўлиб, у ерда 672,2 минг нафар фуқаро истиқомат қилади. Шунингдек Қарши шаҳри 289,6 минг киши билан 6-ўринни қайд этди.  Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган шаҳарлар қуйида келтирилган:

Наманган шаҳри – 678,2 минг киши;
Самарқанд шаҳри – 573,2 минг киши;
Андижон шаҳри – 468,1 минг киши;
Нукус шаҳри – 334,6 минг киши;
Фарғона шаҳри – 305,6 минг киши;
Қарши шаҳри – 289,6 минг киши;
Бухоро шаҳри – 289,2 минг киши;
Қўқон шаҳри – 264,1 минг киши;
Марғилон шаҳри – 246,7 минг киши;
Термиз шаҳри – 195,9 минг киши.