«Telegram» канал

Қашқадарёда интернетда танишган кишисининг пластик картасидан 20mln сўмga yaqin пулларини «ухлатган» шахс аниқланди

11:03, 29.01.23
1 615

Қашқадарёда интернетда танишган кишисининг пластик картасидан катта миқдордаги пулларни фирибгарлик тўли билан қўлга киритган шахс аниқланди. БУ ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Деҳқонобод тумани Истиқлол МФЙда яшовчи Н.Ю ариза билан мурожаат қилиб, ижтимоий тармоғи орқали танишган шахс унинг телефон рақамини ва бошқа маълумотларини олиб, унга тегишли бўлган бўлган пластик картасидан бўлиб-бўлиб, жами 19.834.500 сўм пулларини қўлга киритганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳар “Бўстон” МФЙда яшовчи А.А. содир қилганлиги аниқланиб, ундан ашёвий-далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.