«Telegram» канал

Маҳалла раисини сайлаш учун номзодлар рўйхатига тушмаган фуқаролар блогерларни ёллагани аниқланди

13:19, 12.02.23
1 396

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани Чорвадор маҳалласига раисни сайлаш тадбирига, сайланувчилар рўйхатига тушмаган ва бундан норози айрим фуқаролар "Элпарвар" блогерларини ёллаб, жанжал уюштириш орқали тадбирни бузмоқчи бўлаётганликлари ҳақида маълумот келди.

Огоҳлантирамиз, жамоат тартибини бузишга қаратилган ҳар қандай кўринишдаги ҳаракатларга нисбатан кескин чора кўрилади.

Ғайриҳуқуқий манфаатларни кўзлаб, жамоатчилик назоратини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмайди.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов