«Telegram» канал

Қашқадарёда қиз боланинг шахсий суратларини тарқатмаслик учун 5 минг доллар талаб қилган йигит ушланди

16:55, 17.02.23
2 762


Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида қиз боланинг шахсий фотоларини тарқатиш билан қўрқитиб, 5 минг доллар талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.И. “А.” исмли қиз билан гаплашиб юриб, унинг шахсий фото суратларини қўлга киритиб, ушбу суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 5 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) ва 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.